ОАВ: Шимолий Кореяда 18 мингдан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - КХДРда 18 мингдан ортиқ CОVID-19 ҳолати тасдиқланган. Бу ҳақда жума куни Yonhap агентлиги Корея марказий ахборот агентлигига таяниб хабар беради.

Маълумотларга кўра, КХДРда коронавирус инфекцияси туфайли олти нафар бемор вафот этган.

Пайшанба куни Корея марказий ахборот агентлиги халқ республикаси ҳудудида «яширин омикрон» номи билан ҳам танилган ВА.2 омикрон штаммининг кичик тури топилгани ҳақида хабар берди. Шу муносабат билан Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг йиғилиши чақирилиб, унда КХДР етакчиси Ким Чен Ин иштирок этди.

Халқ республикаси раҳбари мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида карантин жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Куни кеча Kazinform Шимолий Кореяда коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Шимолий Кореяга коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.



Сўнгги хабарлар