Нурсултон Назарбоевнинг илгари номаълум қирралари тўғрисида фильм намойиш этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 декабрь куни соат 21:40 да «Хабар» телеканалида журналист Айгул Адилованинг «Портреттің штрихтары» ҳужжатли фильмининг биринчи сериясининг премьераси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ҚР Биринчи Президенти – Елбасы матбуот хизматига асосланиб.

Фильм Елбасынинг матбуот хизмати ва Нурсултон Назарбоев фонди кўмаги билан нашр этилган.

«Портреттің штрихтары» – Нурсултон Назарбоевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида, ҚР Биринчи Президенти шахсиятининг илгари номаълум томонларини очиб берадиган, ҳужжатли фильм. Бу Елбасынинг эксклюзив интервьюсига асосланган», - дейилади хабарда.





Сўнгги хабарлар