Нурсултон Назарбоев Туркия Президенти билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб хабар беради.

Томонлар бир-бирини Рамазон ҳайити байрами билан табриклаб, сиҳат-саломатлик ва қут-барака, қардош Қозоғистон ва Туркия халқларига фаровонлик тиладилар.

Нурсултон Назарбоев ва Ражаб Таййип Эрдоған дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар ва халқаро ҳамжамиятнинг ушбу глобал инқирозни муваффақиятли бартараф этишдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватладилар.

Суҳбат якунида томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Телефон суҳбати Туркия томонининг ташаббуси билан бошланди.
Сўнгги хабарлар