Нурсултон Назарбоев Қозоқ хонлиги ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди

None
None
TURKISTAN. Kazinform – ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Қозоқ хонлиги ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Елбасы матбуот котиби Айдос Укибай Twitter саҳифасида маълум қилди.

Мажмуада эгилган 21 та қанотни кўриш мумкин. Бу Туркистонда дафн этилган 21 хонни билдиради. Есим хондан Аликен хонгача бўлган аждодлар номлари ва улар ҳукмронлик қилган йиллар ҳам ёзилган. Шунингдек, Елбасы «Буюк дашт бирлиги» капсуласини қўйди. Капсула ичида бутун мамлакат бўйлаб йиғилган муқаддас жойларнинг тупроқлари мавжуд.

Лойиҳа қиймати 1,9 миллиард тенге бўлган ёдгорлик мажмуасининг умумий майдони 0,85 гектарни ташкил этади. Янги объектнинг барьелефида қозоқ бийларининг, қозоқ донишмандларининг донолик сўзлари битилган.





Сўнгги хабарлар