Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг ЕХҲТга раислиги тўғрисида фикр билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултан Назарбаев «ЕХҲТ Астана саммити 2010: тарихий аҳамияти ва долзарблиги» халқаро онлайн-конференцияси иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикномани Елбасы маслаҳатчиси – ҚР Биринчи Президенти Девонининг Ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Адил Турсинов ўқиди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Астана шаҳрида 2010 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммитининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига самимий миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу юқори даражадаги учрашув Европа, Марказий Осиё ва Шимолий Америкадаги 57 мамлакатни бирлаштирган энг йирик ва энг муҳим трансконтинентал ташкилот - ЕХҲТга Қозоғистон раислиги давридаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди. Маълумки, Қозоғистон постсовет ҳудудида ЕХҲТни бошқариш мақомига эга бўлган биринчи мамлакатдир», - деди ҚР Биринчи Президенти.

Елбасы Қозоғистоннинг ЕХҲТга раислиги тўғрисидаги аризани тарғиб қилишда бевосита иштирок этганини таъкидлади.

«Аввало, мен ташкилотнинг ролини жиддий таҳлил қилдим ва мамлакатимизнинг ўз келажагини шакллантириш учун халқаро майдондаги масъулиятли ва тинчликсевар сиёсат орқали умумий муҳит яратиш қобилиятини инобатга олдим. Иккинчидан, мен ЕХҲТга раислик аллақачон сезиларли ютуқларга эришган Қозоғистонни янада демократик ва иқтисодий модернизациясига янги туртки беради деб ўйлардим. Учинчидан, ташкилотга раҳбарлик қилган йили бизнинг ишимиз катта рамзий аҳамиятга эга бўлди. 35 йил олдин ЕХҲТга асос солган ҳужжат Хельсинки якуний акти ва 20 йил олдин Янги Европа учун Париж хартияси имзоланган», - деди Нурсултан Назарбаев.

ҚР Биринчи Президенти ушбу фактларни ҳисобга олган ҳолда, тўртта «Т» - Ишонч (Trust), Анъана (Tradіtіon), Ошкоралик (Transparency), Бағрикенглик (Tolerance) Қозоғистоннинг ЕХҲТга раислигининг шиорига айланганини таъкидлади.

«Ўйлайманки, 2010 йилда мамлакатимиз ташкилотнинг барча учта асосий йўналишлари - ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ва гуманитар йўналишдаги фаол ва мувофиқлаштирилган ишларга қаратилган фаолият дастурини муваффақиятли амалга оширди», - деди Елбасы.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар