Нурсултон Назарбоев: Бу – биз дуч келган биринчи инқироз эмас

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев «Самруқ-Қазна» Миллий фаровонлик жамғармаси ишига баҳо берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Кеча Нурсултон Назарбоев бошчилигида «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда айтилишича, ўтган йилда жамғарма барча саноат ва молиявий соҳаларда ижобий натижаларни кўрсатган. Ўтган йилда даромадлар 1,2 трлн тангани, бюджетга тўловлар эса 1,1 трлн тангани ташкил қилган.

Биринчи Президентнинг сўзларига кўра, фонд компаниялари карантин чекловлари олиб ташланганидан кейин ҳам масофадан ишлашни давом эттириш учун тегишли лойиҳаларни амалга оширишни бошладилар. Бу офис, транспорт, хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатларни камайтиришга ёрдам беради.

«Кўрилган чоралар орқали жамғарма оммавий ишларни тўхтатмади. Бу жуда муҳим. Бу биз дуч келган биринчи инқироз эмас. Биз 1998 йилдаги инқироз ва 2008-2009 йиллардаги глобал инқирозни енгиб ўтдик. Мен барча компаниялардан иш жойларини сақлаб қолишни сўрадим. Агар ҳозир иш ҳақини тўламасангиз ҳам, иш жойингиз сақланади, десангиз, шунинг ўзи анча далда бўлади», - деди Н.Назарбоев.
Сўнгги хабарлар