Нур-Султанда ва Алматининг савдо марказларида вакцинация қачон бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳридаги савдо-кўнгилочар марказида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 12 апрель куни, Алмати шаҳрида 13 апрелда бошланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирча Нур-Султан шаҳрида фақат битта савдо-кўнгилочар марказ, яъни «MegaSilkWay» савдо марказида қилинади. Душанба куни, 12 апрелдан иш бошланади», - деди пойтахт жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Муратов.

Ўз навбатида, Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нариман Табинбаев шаҳарда оммавий эмлаш 13 апрелда бошланишини таъкидлади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар