Нур-Султанда ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди
16 Май 08:14

Нур-Султанда ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султан шаҳрида ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.

ҚР Қуролли Кучлари давлат ҳарбий-тарихий музейида ретро автомобиллар ва ҳарбий техника макетлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир Мудофаа вазирлигига қарашли Ҳарбий-техника билим юртларининг ташкил топишига бағишланди.

Ташрифчилар очиқ осмон остидаги автомобилларга қизиқиш билдирмоқда. Майдонда ўтган аср ўрталарида ишлаб чиқарилган 20 га яқин ҳарбий ва бошқа техника намуналари намойиш этилди.

Музей биносида бошқа экспонатларни ҳам кўришингиз мумкин.

«Бу ерда ҳарбий техника намуналари, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши жанглари диорамалари акс эттирилган экспозициялар мавжуд.

Миллий ҳарбий-ватанпарварлик маркази ҳарбий оркестри ва Марказий ҳарбий ансамбл ижодий жамоалари кўргазмани томоша қилиш учун келганларга кўтаринки кайфият бағишлайди», - дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив