Нур-Султанда «Марказий Осиё – Хитой» форматида Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султанда «Марказий Осиё-Хитой» форматидаги Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашувдан сўнг ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ташрифингиз чоғида Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев томонидан қабул қилинишингиз ҳамда «Марказий Осиё-Хитой» форматидаги Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этишингиз кутилмоқда. Тўғри, CОVID-19 эпидемияси дунёга таъсир қилди. Бугун биз бу эпидемияни ўзаро ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтмоқдамиз. Ана шу ғалабанинг яққол исботи сифатида 2022 йил 1 июндан бошлаб Қозоғистон ва Хитой ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланганини алоҳида таъкидлайман. Парвозлар Аir Astana ва China Southern Аirlines томонидан амалга оширилади. Томонлар қарорига кўра, рейслар частотаси ҳафтасига икки марта амалга оширилади», — деди Мухтар Тлеуберди.

Шунингдек, Қозоғистон ва Хитой Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.

«Хитой томонига Осиё кенгашини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани, шунингдек, тадбирлардаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдираман. Жорий йилнинг октябр ойида Осиё Кенгашининг 30 йиллиги муносабати билан Мулоқот платформасининг 6-саммити бўлиб ўтади. Ишончимиз комилки, Хитой томони бу тадбирда одатдагидек юқори савияда иштирок этади. Ишончим комилки, яқин келажакда эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлигимиз янада ривожланиб, янги марраларни забт этади», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар