Нур-Султанда коронавирус яна авжига чиқмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги бир ҳафта ичида пойтахтда коронавирус инфекциялари билан касалланиш даражаси 7 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилиши пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«15 июн ҳолатига кўра Қозоғистонда COVID-19нинг мусбат натижалари бўлган 402 996 нафар бемор ва КВИнинг манфий натижалари билан 56,705 нафар бемор рўйхатга олинган. Беморларнинг тахминан 94% соғайган. Қозоғистон Республикаси 6 июндан бери яшил зонада. Нур-Султан шаҳри «қизил« зонада қолмоқда. Бундан ташқари, касаллик ўтган ҳафтага нисбатан 7 фоизга ошиб, 1461 ҳолат қайд этилган. Қолган ҳудудлар «яшил« ва «сариқ« зоналарда», - деди вазир.

Унга кўра, сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда КВИ юқтириш ҳолатлари умуман 16 фоизга камайган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар