Нур-Султанда қанча аҳолиси Pfizer вакцина билан эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда Pfizer вакцина билан 8,6 мингдан ортиқ киши эмланди. Америка препарати билан эмлаш бўйича ўсмирлар биринчи ўринда – 12 ёшдан ошган деярли 5900 нафар бола эмланди, деб хабар беради Kazinform Нур-Султан ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, тиббиёт ташкилотларида ҳам, таълим муассасаларидаги тиббиёт пунктларида ҳам ўқувчилар фаол эмланмоқда. Кейин эмизикли оналар - 2500 дан ортиқ, ҳомиладор аёллар – 191 эмланди.

Умуман олганда, шаҳарда 475 мингга яқин киши КВИ га қарши эмлашнинг биринчи компонентини олди, 434 мингга яқин киши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтди.

Шунингдек, пойтахтда кишиларни компонентлар орасидаги интервалга қараб ревакцинация қилиш давом этмоқда. Шундай қилиб, шаҳарда 1600 дан ортиқ киши эмланган.


Сўнгги хабарлар