Нур-Султанда Есил дарёси устидаги кўприк шу йил қуриб битказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Нур-Султан шаҳрида умумий узунлиги 100 км бўлган 150 та кўча таъмирланади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

«Ишчилар аллақачон йўл таъмирлаш ишларини бошлаб юборишган. Бу йил 150 та кўчани таъмирлаш режалаштирилган, шундан 50 та кўча - шаҳарнинг марказий қисмида - жамоат транспорти қатнайдиган асосий кўчалар. Баъзи кўчаларда ўрта таъмир, базиларида капитал таъмирлаш бўлади. 150 та кўчадан 100 та кўчалар турар жой массивларида жойлашган. Йўл ишлари барча турар-жойларда олиб борилади. Бу йил биз 21 та объектда ишларни давом эттирмоқдамиз. Шунингдек, Есил дарёси орқали ўтадиган кўприк қурилишини тугатишни режалаштирмоқдамиз. Амалга оширилаётган ишлар пойтахтнинг муҳандислик-йўл инфратузилмасини яхшилашга имкон беради. Бу йил «Бандлик йўл харитаси» дастури бизга яхши ёрдам бермоқда», - деди пойтахт ҳокими Алтай Кулгинов.



Пойтахтда Бандлик йўл харитаси дастури бўйича йўлларни таъмирлаш учун 12 миллиард танга ажратилган, ишларнинг кўп қисми турар-жойларда олиб борилади. Бундан ташқари, дастури доирасида 1500га яқин янги иш ўринлари яратилади.




Видео: astana.gov.kz




Сўнгги хабарлар