Нур-Султанда алоҳида эҳтиёжли болалар учун ховли клуби очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги «Астана жастары» ва «Нур-Султан шаҳри Ёшлар сиёсати бошқармаси» биргаликда, алоҳида эҳтиёжли болалар, ота-она қарамоғисиз қолган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун «Самғау» янги ҳовли клубини очди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги сайтига асосланиб.

Ушбу тадбир Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги, Наврўз байрами ва Ҳунармандлар кунига бағишланган. Клубда тўққизқумалак, каратэ, қозоқ кураши, дзюдо ва шахмат каби спорт секциялари мавжуд.

Тантанали йиғилишда «Байқоңыр» туманининг ҳокими Нурбол Нурсағатов, Нур-Султан ёшлар сиёсати бошқармаси бошлиғи Қайрат Қамбаров ва пойтахт жамоат арбоби Таукен Кенесбекович иштирок этишди.



Сўнгги хабарлар