Нур-Султанда 650дан зиёд объектда қурилиш ишлари олиб борилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Макен шаҳарда давом этаётган қурилиш ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«20 апрелда ишлаб чиқариш ва индустрия корхоналари фаолияти тикланди. 20 мингдан ортиқ киши ушбу соҳада ишлашни қайтадан бошладилар», - деди Бахтиёр Макен.

Бундан ташқари, қурилиш сектори қайта жонланди.

«20 апрел ҳолатига кўра, 970 та объектда қурилиш ишлари тўхтаб турганди. Фаолиятини тўхтатиб бўлмайдиган 153 объектда қурилиш суръатлари сақланиб қолди. 20 апрелдан кейин шаҳардаги 500дан ортиқ объектларда қурилиш ишлари қайта бошланди. Барча қурилиш компаниялари билан шартномалар имзоланди, уларда компания раҳбари ходимларни марказлаштирилган транспорт, ниқоблар, қўлқоплар ва антисептиклар билан таъминлаш мажбуриятини олди», - деди у.

Ҳоким ўринбосарининг айтишича, қурилишчилар овқатланиш хоналарида столлар орасидаги масофа икки метр ва алоҳида яшаш жойи бўлиши керак. Агар қоидабузарлик кузатилса, объектлар ёпилади. Биринчи босқичда 40 мингга яқин киши қурилиш соҳасида ишлашни давом эттиради. Шунингдек, асфалтбетон заводлар ҳам ишга туширилган.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар