Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида илм-фанга йўналтирилган инвестициялар ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда жорий йилнинг январ-апрел ойларида касбий, илмий ва техник фаолият соҳасида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 15,9 миллиард тенгега етди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қиймат жиҳатидан 62,6 фоизга кўпдир. Йил давомида сектордаги реал ўсиш 53,7 фоизни ташкил этди, деб хабар беради Кazinform finprom.kzга таяниб.

Соҳага жами инвестициялар ҳажмининг ярмидан кўпи бор-йўғи учта ҳудудга тўғри келди. Мегаполислар – Нур-Султан ва Алмати етакчилик қилмоқда. Шу билан бирга, пойтахтга киритилган капитал қўйилмалар ҳажми йил давомида қиймат жиҳатидан қарийб икки баравар ортиб, 3,3 миллиард тенгени ташкил этган бўлса, Алматидада деярли ўзгармаган ҳолда 2,8 миллиард тенгени ташкил қилди.

Кучли учликни Қизилўрда вилояти якунлади: 2,6 миллиард тенге – 2021 йилнинг январ-апрелига нисбатан 3 баробар кўп.

Соҳага инвестицияларнинг энг таъсирчан йиллик ўсиши Қостанай вилоятида кузатилди: бирданига 8 карра, 2,6 миллиард тенгегача.

Соҳани молиялаштиришнинг асосий манбалари корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобланади: 2022 йилнинг январ-апрел ойларида сегментдаги капитал қўйилмалар ҳажми 14,6 миллиард тенгени ташкил этди. Кейинги ўринларда банк кредитлари ва нобанк қарзлари – мос равишда 1,1 миллиард ва 157,1 миллион тенге. Маҳаллий бюджетлар атиги 56,6 миллион тенгени ташкил этди.

Соҳада иш ҳақига келсак, жорий йилнинг биринчи чорагида касбий, илмий ва техник фаолият соҳасида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 416,4 минг тенгега етди, бу эса республика ўртача кўрсаткичидан 45,9 фоизга юқори. Соҳада иш ҳақининг харид қобилияти 9,7 фоизга ошди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида илмий-тадқиқот ва ишланмалар соҳасида хизматлар ҳажми 12,8 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 12,2 фоизга кўпдир.

Сўнгги хабарлар