Нур-Султан шаҳрига республика бюджетидан 78 млрд тенге ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган Жамоатчилик кенгаши йиғилишида 2022-2024 йилларга мўлжалланган шаҳар бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бюджет даромадлар режасининг 62,3 млрд тенгега ошириш, шунингдек, республика бюджети параметрларига ўзгартиришлар киритиш.

«Қўшимча даромадларнинг асосий манбалари 51 миллиард тенге миқдоридаги солиқ тушумлари, шу жумладан, корпоратив даромад солиғи бўйича бир марталик тушумлар ҳисобига 31 миллиард тенгега ва шахсий даромад солиғи бўйича 6 миллиард тенгега ошган. Иш ҳақи фондидан солиқ ундирилишининг барқарор ўсиши шахсий даромад солиғидан тушумларни 23 фоизга, ижтимоий солиқ тушумларини эса 21 фоизга ошириш имконини берди. Шунга кўра, режа 8 ва 6 миллиард тенгега оширилди, амалдаги бир марталик жарималар 2 миллиард тенге, квартираларни сотиш 5 миллиард тенге, бошқа тушумлар 4,3 миллиард тенгени ташкил этди», - деди шаҳар Стратегия ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Айжан Тугелбаева.

Таъкидлашича, республика бюджетидан шаҳар учун 78,2 миллиард тенге ажратилган. Инвестицион лойиҳаларга 72,2 миллиард тенге, бошқа харажатларга 6 миллиард тенге йўналтириш режалаштирилган.

Маблағлар ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, таълим, йўлларни таъмирлаш, ёмғирли канализация, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, турар-жой массивлари қуриш, оммавий спортни ривожлантириш, маданий-маърифий тадбирларга йўналтирилади.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар