Нур-Султан шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб берилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР пойтахтида кам таъминланган оилаларга, ногирон фарзанди бор ва кўп фарзандли оилаларга озиқ-овқат саватлари тарқатилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Акция 19 март куни бошланди, бу иккинчи навбати. Дастлабки навбатда биз 5 минг кишига озиқ-овқат саватчаларини тарқатган эдик, энди эса 6 минг кишига овқат саватларини тарқатишни режалаштирмоқдамиз. Шаҳардаги ташкилотлар ва кўнгиллилар ёрдамида озиқ-овқат саватларини уйигача етказиб берамиз, - дейди «Nur Otan» партияси пойтахт бўлими сиёсий ишлар бўлими бошлиғи Мади Тайпин.

Унинг сўзларига кўра, кўнгиллилар ёрдамида бугуннинг ўзида 150 та сават тарқатилган.

«Бугун биз 300 сават тарқатишни режалаштирмоқдамиз. Биринчидан, биз ногиронлар, кўп болали оилалар, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларни таъминлаймиз. Битта саватда 5 кг шакар ва гуруч, 2,5 кг печенье ва 1 кг ун, шунингдек 5 кг сариёғ ва макарон бор. Биз ҳозирда тиббий ниқобларни саватларга соляпмиз, битта саватга 50 тадан ниқоб солинади», - дея қўшимча қилди Мади Тайпин.
























Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар