Нур-Султан шаҳрида кучли қор бўрони эсмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида қор бўрони эсмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қазгидромет маълумотларига кўра, шаҳарга кучли қор ёғмоқда ва кучли шамол эсмоқда. Бундан ташқари, шимоли-ғарбий томондан шамол тезлиги секундига 9-14 метргача, вақти-вақти билан 15-20 метргача этиб боради.

Натижада шаҳар кўчалари қор бўроннинг остида қолди.

Таъкидлаш жоизки, Нур-Султан шаҳрининг тозалаш хизматлари туни билан ишладилар ва 31 минг тоннадан зиёд қорларни кўчалардан пойтахт яқинидаги 11 та полигонларга ташишди. Тозалаш ишларига 450 дан ортиқ махсус техника ва 100 га яқин ишчи жалб қилинган. Бугун эрталабдан бошлаб қор билан курашиш учун 960 та махсус техника ва 1700 нафар ишчи жалб қилинган.



Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар