+7 (701) 759 90 19
USD 399.51 EUR 447.33
RUB 5.78 CNY 56.10
Янгиликлар

Нур-Султан шаҳрида карантин қайта кучайтирилиши мумкин

18 Май 10:18
Баҳам кўринг:
Нур-Султан шаҳрида карантин қайта кучайтирилиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Товарлар ва хизматларнинг хавфсизлиги сифатини назорат қилиш қўмитаси пойтахт департаменти бошлиғи Зекен Исаков карантин чоралари қайта кучайтирилиши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ниқоб тақиб юриш қоидаларини бузаётган кўплаб одамларни кўрмоқдамиз. Биз коронавирус эпидемияси бошланганидан бери ниқоб кийиш муҳимлигини айтиб келдик. Бундан ташқари, яқинда касалликка чалиниш даражаси ошди. Расмий таксопарк ходимлари ҳам, жамоат жойларида юрган одамлар ҳам ниқоб тақиб юргани йўқ. Биз барча суҳбатларимизда ниқоб кийиш кераклиги ҳақида айтяпмиз», - деди Зекен Исаков.

У, шунингдек, пойтахтда карантин чораларини кучайтириш мумкинлигини таъкидлади.

«Ниқоб тақиб юрмасликнинг оқибати ҳаммасини бошидан бошлашга олиб келиши мумкин. Шунинг учун биз Нур-Султанда карантин режимини қайта кучайтиришга мажбур бўламиз. Бу биринчи навбатда тиббиёт ходимларининг эмас, балки аҳолининг жавобгарлиги. Санитария нормаларига риоя қилмаслик карантин тадбирларини кучайтиришга олиб келиши мумкин», - деди Зекен Исаков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт аҳолиси санитария нормаларига риоя қилмаса, жамоат транспорти хизмати яна тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив