«Nur Otan» партияси Мақтааралга 400 тонна гуманитар ёрдам юборди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Nur Otan» партияси тошқиндан зарар кўрган Мақтаарал туманига 400 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам юборди.

«Jas Otan» фаоллари ва кўнгиллилар эса аҳолига етказилган ёрдамни тарқатиш устида ишламоқда. Бу ҳақда «Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

«Азиз дўстлар! Маълумки, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев номидан тошқиндан жабр кўрган Туркистон вилояти Мақтаарал туманининг аҳолиси бутунлай янги ва таъмирланган уй-жойларга эга бўладилар. Ҳар бир фуқаро республика бюджетидан 100 минг танга олади. Елбасы топшириғига биноан ва Президент ташаббуси билан қабул қилинган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига қўшимча равишда, «Nur Otan» Мақтааралга 400 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бунда шахсий гигиена воситалари, кийим-кечак, чойшаблар ва бошқа зарур нарсалар бор», - деб ёзди Бауржан Байбек.

Шунингдек, у «Nur Otan» партияси ва «Birgemiz» жамғармаси Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан қозоғистонликларга манзилли ёрдам кўрсатишда давом этаётганини таъкидлади.

«Бугунги кунга қадар 150 мингдан ортиқ оила озиқ-овқат саватлари ва антисептиклар билан таъминланди. Бундан ташқари, 100 минг оилага бепул ниқоблар берилди. 360 минг оилага 50 минг тангалик бир марталик ёрдам пули берилди», - дейди партия раисининг биринчи ўринбосари.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар