Ногирон болани парвариш қилиш муддати узайтирилади – ҚР Меҳнат вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қонунда махсус ижтимоий хизматлар самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча қоидалар киритилган. Бу ҳақда Парламент Мажилиснинг ялпи йиғилишида фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш пайтида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қонун лойиҳасида ногирон болани парвариш қилиш муддатини 18 ёшгача узайтириш кўзда тутилган. Бу ёшга боғлиқ пенсия таъминоти ва базавий пенсияларни тайинлашга ижобий таъсир қилади», - деди С. Шапкенов.

Шу билан у ҳозирги кунда ногирон болани парвариш қилиш муддати 16 ёшгача эканлигини эслатди.

«Шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандларини кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, махсус ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги ва манзилини оширадиган бошқа қўшимча қоидалар мавжуд», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар