Навбат Бойқўнғирга: Мустақиллик куни арафасида 250 оилага уй берилди

None
None
БОЙҚЎНҒИР. Kazinform – Кеча Бойқўнғир аҳолиси шодиёнали кун бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бойқўнғирда яшовчи қозоғистонликларга Қизилўрда вилояти ҳокими Қуанишбек Исқақов янги квартира калитларини улашди.

Ҳоким табрик сўзида Бойқўнғирда 30 йилдан бери илк маротаба 50 квартирали бешта кўпқаватли турар жой комплекси қурилганини таъкидлади. Уйларнинг умумий майдони – 15 700 квадрат метр. Қурилиш ишларига жами 2 млрд 210 млн танга жалб қилинган.

Бешта уйнинг қурилиши ўтган йили «Нурли ер» дастури доирасида бошланган. Улар жорий йил шаҳарнинг турар жой-коммунал хўжалик соҳасига фойдаланиш учун топширилди.

250 квартиранинг 50таси «Бойқўнғир» космодром комплексида ишлайдиган қозоғистонлик мутаҳассисларга берилади. Қолганларига эса кўп йиллардан бери турар жой навбатида турган оилалар киришади.

«Шу эзгу амал Қозоғистон ракета комплексини қуришда жонбозлик кўрсатиб келаётган мутаҳассисларга муносиб рағбат бўлди», - дейди бахтли оила бошлиқларидан бири Қорғанбек Қайназаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарағанди вилояти Сатбаев шаҳрида 45та кўпфарзандли оилага «Нурли ер» дастури доирасида квартира берилганини хабар қилгандик.

Муаллиф: Жанат Қапалбаева

Сўнгги хабарлар