Н.Назарбоев маркази ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тошкентда Н.Назарбоевнинг динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш маркази раиси Болат Сарсенбаев ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказининг директори Шоазим Миноваров ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Меморандумнинг мақсади цивилизациялараро ва динлараро мулоқот соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, бағрикенглик ва тотувлик тамойилларини ривожлантиришдир. Томонлар динлараро мулоқотни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудида ушбу соҳада учрашувлар, тадбирлар, форумлар ва саммитлар ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Икки томон ҳам дунёнинг барқарор ривожланишининг асосий шарти - бу турли динлар, этник ва маданиятлар ўртасидаги мулоқот, ҳурмат ва дўстлик эканлигини таъкидладилар», - дейилади хабарда.


Н. Назарбаев маркази раҳбари Болат Сарсенбаев динлараро муносабатларнинг турли соҳаларида фундаментал, амалий тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқишда диний ва илмий экспертлар ҳамжамиятининг роли ортиб бораётганини, динлар ўртасидаги бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва икки биродар мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.




Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар