Мустақиллик йилларида Қозоғистон 1 млрд тоннага яқин кўмир экспорт қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ўтган йили 30,5 миллион тонна кўмир экспорт қилди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Саноатни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари Турар Жолмағамбетов кўмир саноати вакилларининг ІІІ форумида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2021 йил якунларига кўра, Қозоғистондаги кўмир қазиб олувчи корхоналар томонидан 111,7 миллион тонна кўмир қазиб олинди. Бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўпдир. Энергетика корхоналарига 59,3 миллион тонна кўмир жўнатилди. Саноат корхоналарига 6,8 миллион тонна кўмир етказиб берилди. Аҳоли ва маиший эҳтиёжларга 10,7 миллион тонна кўмир етказиб берилди. Кўмир экспорти 30,5 миллион тоннани ташкил этди. Бу ҳам ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўпдир», — деди Турар Жолмағамбетов.

Унга кўра, мамлакатимизда энергия ва маиший эҳтиёжлар учун 30 га яқин корхона кўмир ишлаб чиқаради.

«Бугунги кунда мамлакатимиз кўмир саноати электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 70 фоизини, кокс ишлаб чиқаришнинг 100 фоизини, шунингдек, аҳоли ва коммунал соҳани ёқилғи билан таъминламоқда. Саноатда 30 мингга яқин киши меҳнат қилади. Мустақиллик йилларида кўмир қазиб олувчи корхоналар томонидан 2,7 миллиард тонна кўмир қазиб олиниб, яқин ва узоқ хорижга қарийб 0,8 миллиард тонна кўмир экспорт қилинди», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар