Москвада Қозоғистон Мустақиллик кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

None
None
MOSKVA. Kazinform - Москвада Қозоғистон Мустақиллик кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Россиядаги Элчихонасига ҳавола қилиб.

«Лотте Москва» меҳмонхонасида ташкил этилган тадбирда Россия Федерацияси президенти администрацияси, ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари, бошқа давлатлар дипломатик корпуслари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, олимлар, маданият арбоблари, қозоқ диаспораси вакиллари иштирок этишди.

Тадбир Қозоғистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Иманғали Тасмағамбетов нутқи билан очилди.

«Мустақиллик йилларида Қозоғистон Евроосиёдаги интеграция локомотивига айланди. Мамлакатимизнинг жадал ривожланиши давлатнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш имконини яратмоқда», - деди дипломат.

Ўз навбатида РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланган кўпмиллатли мамлакат эканлигини таъкидлади.

«Россия ва Қозоғистон халқлари ахил қўшнилар сифатида иқтисодий ва ижтимоий масалаларни биргаликда ҳал этиб келмоқда. Қардош Қозоғистон халқига барча эзгу тилакларни тилайман», - деди у.

Серик Закария раҳбарлигидаги «Арайли Ақтўбе» фольклор ансамблининг концерти, қозоғистонлик рассомлар ва таниқлиқ скульптор Марат Ғабдрахмановнинг кўргазмаси меҳмонларга бирнеча соат мобайнида Қозоғистонга сайёҳат қилиш имконини берди.

Шунингдек, меҳмонлар қозоқ халқининг миллий таомлари билан танишди, тадбир сўнггида фотосессия ташкил қилинди.

Сўнгги хабарлар