Москва архивларидан қозоқ хонлари ёзган мактублар топилди
19 Май 21:15

Москва архивларидан қозоқ хонлари ёзган мактублар топилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоқ хонларининг ХVII-ХIХ асрларда ёзилган мактублари Россия ташқи сиёсати архивларида сақланмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Бу ҳақда Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази директори Ж.Болдиков бошчилигидаги гуруҳ Архивлар ва ҳужжат айланиши қўмитаси кўмагида Россиянинг Москва шаҳрига ташрифи чоғида маълум қилинди. «Архив-2025» режасини амалга ошириш мақсадида ташриф чоғида мутахассислар Қозоғистон тарихига оид архив ва кутубхоналардаги қимматли маълумотларни Қозоғистонга олиб келади.

Айни пайтда марказ директори, PhD доктори Ж.Болдиков ва илмий ходимлар Қ.Паримбекова, Г.Бисенова, З.Дукенбаева, Г.Ўтепова, Н.Абелдиновлар муҳим ҳужжатларни ўрганишмоқда.


«Тадқиқотчилар мамлакатимиз тарихига оид ёзма мерос, қимматли ҳужжатларни топди. Хусусан, Россия Давлат кутубхонасидан мамлакат тарихига оид 47 мингга яқин китоблар, Россия Давлат тарихий-оммавий кутубхонасида эса ХVII асрга оид тошбосма китоблар ва нодир ёзма мерос топилди. 4 асрлик тарихга эга Россия Давлат ҳарбий-тарихий архиви фондини ўрганиш жараёнида ер масаласига оид ҳужжатлар, хариталар ва буйруқлар маълум бўлди. Ташқи сиёсат архивларида қозоқ хонларининг ХVII-ХIХ асрларда ёзган мактублари бор»

, — дейилади хабарда.









Янгиликлар

Архив