ММА бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати Қозоғистонда бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – ММА бўйича 202 йилги жаҳон чемпионати Қозоғистонда 27 ноябрдан 5 декабргача бўлиб ўтади. Катталар ўртасидаги мусобақалар билан бир қаторда Қозоғистонда ёшлар ўртасида (18-20) жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиянинг ММА иттифоқи президенти Радмир Габдуллин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга асосланиб.
«Март ойининг бошида терма жамоани шакллантирадиган Россия чемпионатига федерал округлар бўйича саралаш босқичи бошланади. Бу йил баъзи округлардаги чемпионатларида аёллар жамоаларини саралаш бошланиши жуда муҳим», - деди Габдуллин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Алматида аралаш жанглар бўйича Naiza FC 29 мусобақалари якунланди. Қозоғистонлик фейтер Серик Разгалиев профессионал фаолиятидаги олтинчи жангида ғалаба қозонди. Унинг рақиби қирғизистонлик спортчи Манас Темирбеков эди.
- Қозоғистонлик боксчи рақибини 70 сония ичида нокаут қилди
- Қозоғистонликлар қиличбозлик бўйича Тошкентда ўтказиладиган Осиё турнирида қатнашадилар
- Қарағандилик қиз самбо бўйича Жаҳон кубоги ғолибига айланди
- Қозоғистонлик паралимпиячилар енгил атлетика бўйича жаҳон турнирида 9 та медални қўлга киритишди
-
Японияда Олимпия машъаласи эстафети бошланди
-
Нур-Султанда алоҳида эҳтиёжли болалар учун ховли клуби очилди