Мисрга парвозлар тўхтатилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясининг янги «Омикрон» штамми пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида, коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси қарорларига мувофиқ ҚРда жорий йилнинг 3 декабридан Мисрга парвозларни тўхтатишга қарор қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Тelegram- каналига таяниб.

Қозоғистон ва Миср ўртасидаги ҳаво қатнови Air Astana ва SCAТ авиакомпаниялари томонидан Нур-Султан, Алмати, Шимкент, Қостанай ва Aқтўбе шаҳарларидан Шарм ал-Шайхга амалга оширилди.

Aвиакомпания маълумотларига кўра, бугунги кунда Мисрда Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлган 2800 га яқин йўловчи бор.

Қозоғистон фуқароларини Мисрдан олиб чиқиш жорий йилнинг 3 декабридан 10 декабрига қадар Air Astana ва SCAТ авиакомпанияларининг рейслари орқали амалга оширилади.

Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 30 ноябрдаги 51-сонли қарорига мувофиқ, Мисрдан келаётган йўловчилар Қозоғистон Республикасига етиб келганларида CОVID-19га қарши давлат чегарасини кесиб ўтиш вақтида 72 соатдан кечиктирмай ўтказилган ПЗР тести сертификатини манфий натижасини тадим этишлари шарт. CОVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ курси мавжудли, ПЗР тести манфий натижаси ва CОVID-19 га қарши емланганлик гувоҳномаси мавжудлигидан қатъи назар, 7 кун ўз-ўзини изоляция қилиши керак.

Парвозлар саналари ҳақида батафсил маълумот олиш учун йўловчилар саёҳат пакети ёки авиачипта сотиб олинган жойга мурожаат қилишлари лозим.


Сўнгги хабарлар