Мисрда иккита поезд тўқнашиб, 32 киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. ТАСС - Kazinform – Жума куни Миср жанубида икки йўловчи поездининг тўқнашуви туфайли 32 киши ҳалок бўлди ва 66 киши жароҳат олди, деб хабар берди Kazinform ТАССга асосланиб.

Ҳодиса Қаир шаҳарнинг жанубида, Сокаг провинцияда содир бўлди. Учта вагон ағдарилиб кетган. Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, воқеа жойига 36 та тез ёрдам машиналари юборилган, улар жабрланганларни яқин атрофдаги касалхоналарга етказиб беришган.

Миср Бош прокуратураси ҳалокат юзасидан тергов ишларини бошлади ва транспорт вазири Камел ал-Вазир икки поезд ҳайдовчисини ҳибсга олишга буйруқ берди. Бош вазир Мустафо Мадбулининг шахсий назорати остида терговчиларнинг махсус комиссияси тузилди. Ҳалокат натижасида мамлакат жанубига поездлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилди.

Сўнгги хабарлар