Мини футбол бўйича «Туркийлар кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform-Нур-Султонда туркий ҳамкорлик куни ва туркий давлатлар мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган мини-футбол бўйича «Турк кубоги» турнири бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Нур-Султан шаҳридаги «Астана-Арена» стадионида бўлиб ўтган чарм тўп турнирида Озарбайжон, Қирғизистон, Венгрия, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон элчихоналари, халқаро ташкилотлар, хусусан, Халқаро Турк академияси, Озиқ -овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти (IOFS), Осиёда ўзаро ҳаракат ва ишонч чоралари кенгаши (CICA) ва Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бирлашган жамоалари иштирок этди.

Халқаро Туркитй академияси ва Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган турнир натижаларига кўра, биринчи ўринни Венгриянинг Қозоғистондаги Элчихонаси, иккинчи ўринни ҚРТашқи ишлар вазирлиги ва учинчи ўринни Халқаро Туркий Aкадемияси жамоалари эгаллади.

Таъкидлаш жоизки, Туркий Кенгаш 2009 йил 3 октябрда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы, Туркий Кенгашнинг фахрий раиси Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ташкил этилган.

Бу тарихий кун «Туркий тилли мамлакатларнинг ҳамкорлик куни» сифатида нишонланади. Халқаро ташкилотнинг Бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган. Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ташкилотга аъзо, Венгрия эса кузатувчи мақомига эга.


Сўнгги хабарлар