Миллий банк: Қозоғистонда тенге курси билан боғлиқ вазият барқарорлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Май ойидан бошлаб тенге курси барқарорлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси ўринбосари Алия Молдабекова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун пойтахтда ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар тенгенинг хорижий валюталарга нисбатан мустаҳкамланиши ҳақида сўради.

Шу билан бирга, Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов бу йўналишда Миллий банк валюта курсларини эркин белгилаш сиёсатини олиб боришини таъкидлади.

Ўз навбатида, Алия Молдабекова жорий йилнинг феврал ойидан бери тенге курсининг ўзгарувчанлиги геосиёсий рисклар ва жаҳон бозорларидаги ўзгаришлар билан боғлиқлигини айтди.

«Шунинг учун бу омиллар эркин курс режимида бўлган тенгега таъсир қилди. Бизнингча, тенгенинг эркин курси иқтисодиётимиз ва бозорларимизни ташқи вазиятга тез мослашиш имконини беради. Май ойидан бошлаб вазият барқарорлашди. Бунга ташқи бозорлардаги вазиятнинг барқарорлашуви сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда биз нефт ва энергия нархининг ошишини кўрмоқдамиз. Бу ресурслар бизнинг асосий экспорт маҳсулотимиздир», - деди Алия Молдабекова.

Шу муносабат билан Миллий банк раиси ўринбосари барқарорлашув жараёнига экспортчилар томонидан хорижий валюта таклифининг кўпайиши ёрдам берганини таъкидлади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар