Мигрантлар томонидан Беларусь-Польша чегарасига бостириб киришга уриниш: Уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган

None
None
MINSK. Kazinform - Сешанба куни Беларусь-Полша чегарасида бир гуруҳ мигрантлар ҳужум уюштиришга уринди, Польша томони кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди, дея хабар беради Kazinform BELTA агентлигига таяниб.

Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь-Польша чегарасидаги вазиятга изоҳ берди.

ТИВ матбуот котиби Aнатолий Глазнинг қайд этишича, бундай ҳаракатлар бир қатор халқаро ва икки томонлама норма ва шартномаларни бевосита бузади, дейиш мантиққа тўғри келмайди. «Aслида, бошқа суверен давлат ҳудудида махсус техникадан фойдаланишни қандай изоҳлаш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун биз томондан тегишли расмий муносабат албатта келади, - деди матбуот котиби. - Биз воқеани халқаро ташкилотлар иштирокида тергов қилишни бошладик, чунки барча фактлар аниқ. Aммо биз бу провокацияларга эргашмаймиз».

Aнатолий Глаз Беларусь томони вазиятни маданиятли, жумладан, одамлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинишидан манфаатдор эканлигини ва буни доимо такрорлашини айтди. « Ва Польша уларга сув тўпларини қўлланаётган бир пайтда, Беларусь ҳар куни инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқда», - деди у.

BBC хабарига кўра, сешанба куни эрталаб Польша Мудофаа вазирлиги ҳам чегарадаги вазият кескинлашгани ҳақида хабар бериб, «мигрантлар чегара деворини бузиб ўтишга уринган ва шовқинли гранаталар билан қуролланган», дея қўшимча қилган. «Хизматларимиз мигрантларнинг тажовузкорлигини бостириш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган», — дейилади вазирлик Тwitterида.


Сўнгги хабарлар