Microsoft фойдаланувчиларни Internet Explorer браузеридан воз кечишга чақирди
3 Май 11:16

Microsoft фойдаланувчиларни Internet Explorer браузеридан воз кечишга чақирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Microsoft компанияси Windows фойдаланувчиларига Edge браузерига ўтишни таклиф қилди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди, деб хабар беради Kazinform.

Корпорация вакиллари фойдаланувчиларни эскирган браузерни қўллаб-қувватлаш чоралари тез орада якунланиши ҳақида огоҳлантирди. Microsoft муҳандислари, айниқса, ІТ-компаниялари учун таниш браузердан янгисига ўтиш қийин бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Аввало, Microsoft компанияси Edgeда Internet Explorerни ишга тушириш имконини берувчи махсус режимга эга эканлигини таъкидлайди. Материал муаллифлари фойдаланувчиларга ушбу дастур ёрдамида маълум сайтлар қандай очилганлигини текширишни, муҳандисларга эса эски браузердан муаммосиз ўтиш ва янги дастурдан фойдаланишни бошлаш учун махсус кунни режалаштиришни маслаҳат берди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Internet Explorerдан Edgeга барча маълумотлар ва параметрларни ўтказиш муҳимдир. Бунинг учун Edge манзил сатрига «edge://settings/importData»ни киритилади, «Импорт ... « тугмасини босилади ва «Microsoft Internet Explorer»ни танланади.

Microsoft вакиллари 2022 йил 15 июнда Internet Explorerни қўллаб-қувватлаш тўхтатилишини эслатди. Энди ўз компьютерига IEни ўрнатмоқчи бўлган фойдаланувчилар энди Edge браузер саҳифасига йўналтирилади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив