Мэриленд штатидаги заводдаги отишмада уч киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мэриленд штатидаги ишлаб чиқариш корхонасида юз берган отишма натижасида уч киши ҳалок бўлди, икки фуқаро яраланди, деб хабар беради Каzinform мухбири NBC Newsга таяниб.

9 июн куни ярим автоматик тўппонча билан қуролланган шахс Смитсбург қишлоғидаги «Cоlumbia Мachine, Inc» компаниясида ҳамкасбларига қарата ўт очди. Уч нафар ходим ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.

Кейин ҳуқуқбузар расмийлар етиб келгунига қадар машинада қочишга уринди, бироқ полиция уни Мэриленд 66-йўналишида ушлаб олди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан отишма пайтида гумонланувчи яраланган. Жиноятчини қўлга олиш чоғида бир полициячи енгил жароҳат олган.

Жиноятчи 23 ёшда. Унинг исми ва жиноят сабаблари тергов манфаати учун ошкор этилмаган. Ҳуқуқбузар касалхонага ётқизилиб, қамоққа олинди.

Яқинда, Висконсин штатининг Расин шаҳрида, Грейсленд қабристонида, марҳум катта Да Шонтай Лукас Кингни сўнгги сафарга кузатиш пайтида оломонга қарата ўқ узилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ аҳолиси орасида рўйхатдан ўтмаган қуролларга талаб ортгани хабар қилинганди.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар