Мавжуд вакциналар янги коронавирус штаммларининг 75 фоиз ҳимоя қилади
18 Май 18:32

Мавжуд вакциналар янги коронавирус штаммларининг 75 фоиз ҳимоя қилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда қўлланилаётган вакциналар COVID-19 инфекциясининг сўнгги штаммларига қанчалик самарали курашишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирусга қарши вакциналар энг сўнгги турдаги препаратлардир. Шу сабабли, барча ишлаб чиқарувчилар коронавирус инфекциясининг ҳар бир янги штаммини ва уларнинг вакциналари унга қарши қанчалик самарали курашаётганини кузатиб борадилар. Яъни вирусда янги мутациялар пайдо бўлиши билан вакцинанинг самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар янгиланади», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Kazinform агентлигининг саволига берган жавобида.

Агентлик маълумотларига кўра, вакцина ҳосил қилган иммунитет вақт ўтиши билан заифлашиши мумкин. Шу билан бирга, одамнинг вирус билан касалланиш эҳтимоли яна ортади.

«Коронавирусга қарши вакцина билан эмлашнинг иккинчи курсини биринчи курси тугаганидан кейин 6 ой ўтгач олиш тавсия этилади. Америкалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, мРНК технологиясига асосланган вакциналар ҳар қандай турдаги коронавирусга қарши курашда 70-75 фоиз самара беради. Вакцина, шунингдек, организмда янги штаммлар пайдо бўлишининг олдини олади», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив