Марказий Осиёда минтақавий савдо алоқаларини мустаҳкамлаш муҳокама қилинди

None
None
VASHINGTON. Kazinform - Вашингтонда Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матуот хизматига ҳавола қилиб.

Қозоғистон делегациясининг Вашингтонга ташрифи доирасида Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик комиссиясининг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар масалалар қўмиталарининг мажлиси бўлиб ўтди.

«Комиссия ишига Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашиқбаев ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс раислик қилди. Қозоғистон делегацияси таркибида ички ишлар, миллий иқтисодиёт, савдо ва интеграция, ахборот ва жамиятни ривожлантириш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда адлия вазирликларининг вакиллари кирди.

Тадбирда глобал ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, терроризм ва наркотик моддалар бизнесига қарши кураш каби масалалар муҳокама этилди. Киберхавфсизлик, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик, Марказий Осиёдаги минтақавий савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳаракатлар, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзард муаммолар ҳам кун тартибидан ўрин олди.

«Икки томонлама савдони, жумладан, Умумий преференциялар тизими доирасида кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар икки томонлама илмий-техник ҳамкорлик комиссиясининг ишини жонлантириш муҳимлиги таъкидланди. Қозоғистонда Жаҳон савдо ташкилоти вазирлар учрашувига тайёргарлик доирасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Қозоғистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига кириши ҳақида келишувга эришилди», - дея маълум қилди идора вакиллари.

Сўнгги хабарлар