Мамлакат бирлигини мустаҳкамлашда ассамблеянинг ўрни катта – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон халқи Ассамблеяси мамлакат бирлигини мустаҳкамлашда энг муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти, ҚХА раиси Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг бугунги йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун ҳаммамиз Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида йиғилдик. Мустақиллик йиллиги Қозоғистон учун жуда муҳим тарихий босқичдир. Бу йиллар мобайнида биз кучли давлат қурдик, иқтисодиётимизни ривожлантирдик ва халқ фаровонлигини оширдик. Буларнинг барчасига бирлигимиз орқали эришдик. Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг конструктив сиёсати туфайли мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликнинг ўзига хос модели шаклланди. Унинг самарадорлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган. Қозоғистондаги барқарорлик ва тинчлик жамиятдаги бирдамлик ва тенгликдан, ўзаро ишонч ва ҳурматдан бошланади», - деди Давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Президент бугунги кунда миллатлараро тотувликка таҳдидлар кўплигини эслатди.

«Муқаддас Ватанимизда турли маданиятларнинг уйғунлиги - миллат сифатида бирлигимизнинг асосий тамойили ва доимий стратегик йўналишимиздир. Бугунги кунда кўплаб қийинчиликлар мавжуд. Бу ҳолатда биз миллий бирлигимизни янада мустаҳкамлашимиз керак. Шундагина биз давлатчилигимизни мустаҳкамлаб, янги марраларни забт эта оламиз. Мен бу йилги Мурожаатномада мамлакат бирлигини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладим. Шубҳасиз, бизнинг мажлисимиз бу муҳим ишда энг муҳим рол ўйнайди», - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар