Маҳаллий саноатни рақамлаштириш давом этмоқда - Қасим-Жомарт Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон саноатининг ривожланиши ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий саноатни рақамлаштириш фаол давом эттирилмоқда. Шимолий Қозоғистон вилоятида Alageum Electric компаниясининг тўртинчи электротехника заводи ишга туширилди, бу мамлакатимизда трансформатор ишлаб чиқаришни 40 фоизга, яъни йилига 44 минг донагача ошириш имконини беради. Уларнинг ярмидан кўпи экспорт қилинади. Бу тахминан 25 мингни ташкил этади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтин Сапа» мукофотини топшириш маросимида.

Президент, шунингдек, Қозоғистонда Германиянинг Claas компаниясининг йилига 500 дона техникасини ишлаб чиқариш қувватига эга комбайн, тракторлар йиғиш заводлари иши йўлга қўйилган.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар