Мўғулистон Ташқи алоқалар вазири Туркий академиясига ташриф буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг бошчилигидаги делегация бугун Академия фаолияти билан танишиш учун Халқаро Туркий академиясига келди, деб хабар беради Kazinform академиянинг расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг, Мўғулистоннинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Лувсангийн Баттулга, Мўғулистон Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Тинч океани департаменти директори Эрдэнэцогтин Сарантогос, Мўғулистон парламенти аъзолари Тумэртоогоогийн Энхтувшин ва Тлеухан Аубакир иштирок этди.

Учрашув давомида Туркий академияси томонидан нашр этилган бир қанча китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг қўшни давлатларнинг умумий қадриятларини ўрганиш ва халқлар биродарлигини мустаҳкамлаш борасида Академиянинг ишини юқори баҳолади.

Бундан ташқари, Академия раҳбари Дархан Қидиралига Мўғулистон Президенти Фармони билан Мўғулистон Давлатининг олий мукофоти – «Алтан гадас» («Олтин юлдуз») ордени топширилди.


Сўнгги хабарлар