Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Машҳур кинорежиссёр Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали очилиш маросимининг фахрий меҳмони бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дунёга машҳур кинорежиссёр Люк Бессон Халқаро кинофестивали доирасидаги бошқа тадбирларда ҳам иштирок этади. Люк Бессон «Никита», «Такси», «Валериан ва минг сайёралар шаҳри» ва бошқа фильмлари билан томошабинлар қалбини забт этган.

Кинофестивалининг очилиш маросими 28 сентябр куни Тошкентдаги таъмирдан ўтган Кино саройида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик киноижодкорлар ҳам ўз фильмларини Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Жаҳон кино кунлари»да намойиш этишади.


Муаллиф: Турсинали Аҳмедов


Сўнгги хабарлар