КВИ: Қозоғистоннинг 5 та шаҳрида рақамли таниш лойиҳасида қатнашмайдиган муассасалар ёпилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича муассасалараро комиссия Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Атирау ва Қарағанди шаҳарларида карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Унга асосан, 2 августдан бошлаб, ушбу шаҳарларда муассасага ташриф буюрувчиларнинг коронавирусга оид мақомини рақамли таниш - Ashyq лойиҳасида қатнашмайдиган барча корхона ва ташкилотлар фаолияти тўхтатиб турилади.

Муассасалараро комиссия мамлакатдаги кунлик касалланишнинг 65 фоизини ва кунлик ўлимнинг 55 фоизини ташкил этадиган Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Атирау, Қарағанди шаҳарларида карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Ушбу ҳудудларда жорий йилнинг 2 августидан бошлаб қуйидаги чеклов чоралари кучга киради:

-марказий давлат идоралари, ҳокимиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва маиший ташкилотлар бундан мустасно, Ashyq лойиҳасида иштирок этмайдиган барча корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш;

-ўйин-кулги, спорт, оилавий, эсдалик ва бошқа оммавий тадбирларни тақиқлаш;

-давлат идоралари, офислар, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 80 фоизини масофадан туриб ишлашга ўтказиш (вакцина билан емланганлар ва охирги 3 ой ичида касал бўлганлар бундан мустасно)», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар