ҚР Ҳукуматида сув билан боғлиқ вазият тегишли вазирликлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Сув хўжалиги кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда сув ўтказиш ва сув таъминоти функцияларини ягона давлат органига бирлаштириш масалалари, шунингдек, Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурсларининг ҳолати кўриб чиқилди.

Биринчи масала юзасидан Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев сўзга чиқиб, ҳозирги вақтда давлат сув сиёсатини амалга ошириш турли давлат органлари зиммасига юкланганини таъкидлади.


Шундай қилиб, фуқаролар ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлаш, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ функциялар учта вазирлик – Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига юкланган.

Президент топшириғи доирасида Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигига сув ресурсларини бошқариш, сувни буриш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлаш, шунингдек, сув экотизимларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ асосий функцияларни киритиш тавсия этилди.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири таклиф этилаётган ёндашувлар юзасидан бир қатор мулоҳазалар билдирди ва уларни янада такомиллаштириш, идоралараро мувофиқлаштиришни (айрим соҳаларда) кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Кун тартибидаги иккинчи масалани муҳокама қилиш чоғида жорий йилда Сирдарё ҳавзасида саёз сув айланиши давом этаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, ҳавза мамлакатлари сув хўжалигидаги мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бормоқда.


Масалан, Тоқтоғул сув омборида сув тўпланиши билан боғлиқ вазият барқарорлашди. Қозоғистон ва Ўзбекистон Тожикистон билан Баҳри Тожик сув омборини интенсив вегетация даврида ишлатиш бўйича келишувга эришмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар Сирдарёнинг юқори ва ўрта оқимида, шунингдек, Туркистон вилоятининг Жетисай ва Мақтаарал туманларидаги фермерларни «Достиқ» канали орқали июн-август ойларида ўтган йил даражасида – қарийб 550 миллион м3 суғориш суви билан таъминлаш имконини беради.

Алихан Смаилов бу ишни назорат қилиб бориш ва Қозоғистоннинг давлатлараро ҳамкорлик доирасидаги мажбуриятларини бажариш форматини аниқлаштириш бўйича топшириқ берди.



Сўнгги хабарлар