ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар юзасидан баёнот берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Ўзбекистонда содир бўлган сўнгги воқеалар юзасидан баёнот берди, деб хабар қилади Кazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

«Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат, ишончли иттифоқчи ва стратегик шерикдир. Шунинг учун Қозоғистон Ўзбекистон Республикасида содир бўлган сўнгги воқеаларни хавотир билан қабул қилди.

Биз Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Ғоят муҳим сиёсий воқеа – Конститутсияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум арафасида қардош Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик қарор топишига ишончимиз комил.

Қозоғистон 1998 йил 31 октябрдаги Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, 2013 йил 14 июндаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ва 2021 йил 6 декабрдаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация руҳида Ўзбекистон билан кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш аҳдида қатъийдир», - дейилади расмий баёнотда.


Сўнгги хабарлар