ҚР Сенати Раиси сенаторларни Янги Қозоғистон ғоясини амалга оширишда фаол қатнашишга чақирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев ўз ҳамкасбларини янги Қозоғистон ғоясини амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари мамлакат сиёсий тизимини янада демократлаштириш зарурлигини таъкидлади. Умуман олганда, Президентимиз томонидан таклиф этилаётган чора-тадбирлар тизимли. Улар давлат бошқаруви тизимини, иқтисодиёт тузилмасини, ижтимоий соҳани ҳар томонлама ўзгартиришга мўлжалланган. Шунингдек, у фуқароларимизнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. Шундай қилиб, мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Бу бутун давлат бошқаруви тизимини меритократия, адолат ва ошкоралик тамойиллари асосида қайта ташкил этиш давридир», - деди у.

Унга кўра, Парламент Сенати Давлат раҳбарининг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, уларнинг қонунчилик жиһатдан таъминлаш бўйича зарур ишларни ўз вақтида амалга ошириши зарур.

«Ҳурматли депутатлар! Олдимизда катта вазифалар турибди. Энди халқ биздан ҳақиқий иш, натижа кутмоқда. Шундай экан, юрт ишончини, умидини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилайлик. Келинг, барчамиз шу йўлда фаол бўлайлик ва Президент таъкидлаганидек, Янги Қозоғистонни биргаликда барпо этайлик», — деди Маулен Ашимбаев Сенат мажлисида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар