ҚР Президентининг Алмати шаҳрига амалий ташрифи видеошарҳи эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрига қилган амалий ташрифи видеошарҳи эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform Давлат раҳбарининг Instagram саҳифасига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, кеча эрталаб Президент Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Алмати шаҳрига келди.

Президент Алматидаги қароргоҳида мамлакат молия сектори вакиллари билан учрашди. Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбарияти, давлат идоралари, йирик молия институтлари ва банклар раҳбарлари иштирок этди.

- Охирги 1,5 йилдаги муайян қийинчиликлар молия бозори учун осон бўлгани йўқ. Бунда ҳам иқтисодиётда, ҳам молия тизимида барқарорликни таъминлаш бўйича инқирозга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосий вазифамиз бўлган ва шундай бўлиб қолади. Умуман олганда, биз ўсиш траекториясини кузатишга муваффақ бўлдик, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилишда.

Бундан кейин Президент янги очилган Ижтимоий хизмат кўрсатиш уйига ташриф буюрди.

Президент 1970 йилда ўзи тамомлаган Илияс Есенберлин номидаги 25-мактаб-гимназиясида бўлди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Айтқали Жақутов номидаги иккинчи иссиқлик электр станциясига ташриф буюрди.

Президент Алмати шаҳрига амалий ташрифи якунида «Аlatau Creativ Hub» инновацион марказига ташриф буюрди. Мазкур объект ўтган йилнинг декабр ойида «Чегара билмас шаҳар» стратегияси доирасида очилган эди.



Сўнгги хабарлар