ҚР Президенти Жезқазғандаги иқтидорли болалар мактаб -интернатига ташриф буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятига амалий сафари чоғида Жезқазғандаги иқтидорли болалар учун мўлжалланган «Оркен» ихтисослаштирилган мактаб -интернатига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент «Оркен-Медиа» , ўлкашунослик, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган дўмбира ва бадиий студияда бўлиб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

- Илм ва таълим жуда муҳим. «Билимли мингни енгади» деган мақол бор. Таълим - замонавий нотинч дунёда энг кучли ва самарали восита. Билимли бўлсангиз, барча қийинчиликларни енгасиз. Aлбатта. Шундай экан, юртимизнинг намунали, муносиб ва ​​обрўли фуқаролари бўлинг. Ватанимизнинг келажаги сизнинг қўлингизда, - деди Президент.


«Оркен» мактаб-интернати ўқувчилари ўлкашунослик хонасида Улитау вилояти ва Сариарқанинг тарихи ва муқаддас жойлари ҳақида ўқишади. Қасим-Жомарт Тоқаев она юрт ва қозоқ халқининг тарихини билиш муҳимлигини таъкидлади.

900 ўринли қозоқ тилидаги таълим маскани 2020 йилда қурилган. Мактаб -интернатда фан ва математика касбий йўналишга асосланган тармоқли таълим дастурлари ўқитилади.


Таълим моделларини амалга ошириш учун Е.A.Букетов номидаги Қарағанди давлат университети, О.Байқониров номидаги Жезқазған университети ва Жезқазғандаги тарихий -археологик музей билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида 4 та спорт секцияси ва 6 та тўгарак очилди.

Мактабга ташриф чоғида Президентимиз томонидан Қарағанди вилоятида сифатли таълимни таъминлаш бўйича берилган топшириқларнинг бажарилиши ҳақида маълумот берилди.

Вилоятнинг 499 мактабида 206 мингга яқин ўқувчи таҳсил олади. Улардан 21 318 нафари биринчи синф ўқувчилари. Мактаблардаги жойлар тақчиллигини ҳал қилиш учун 2022-2025 йилларда 16 та мактаб, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик ҳисобига учта мактаб, шунингдек, битта хусусий мактаб қуриш режалаштирилган.

Қасим-Жомарт Тоқаевга қишлоқ мактабларини модернизация қилиш ҳақида маълумот берилди. Бу йил вилоятда 166 мактаб таъмирланди ва 2925 мактабни 2025 йилгача модернизация қилиш режалаштирилган.

Ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун Қарағанди вилоятининг барча таълим муассасаларида огоҳлантириш тугмалари ва сигнализация тизимлари ўрнатилган. 300 дан ортиқ болали мактабларда махсус хавфсизлик хизматлари ва турникетлар мавжуд.




Сўнгги хабарлар