ҚР Президенти: Туризмни ривожлантириш учун Олтин Ўрда меросидан фойдаланишимиз керак

None
None
ATYRAU. Kazinform - Президент Aдминистрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Aбаев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Aтирауда бўлиб ўтаётган «Улуғ улус – Олтин Ўрда» халқаро илмий-амалий конференцияси иштирокчиларига йўллаган табрик мактубини ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Барчангизни «Улуғ улус– Олтин Ўрда» халқаро конференцияси очилиши билан табриклайман. Ушбу учрашув мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланди. Олтин Ўрда тарихи замонавий қозоқ давлатчилиги йилномалари билан чамбарчас боғлиқ.

Қозоғистоннинг машҳур Жошихон мақбараси ва Сарайшиқ шаҳрининг жойлашганлиги, чет эл архивларида кўплаб ёзма ёдгорликларнинг топилгани шундан далолат беради.

Дарҳақиқат, Олтин Ўрда тарихини ҳали ҳам чуқур ўрганиш керак. Турли сабабларга кўра насл-насабимизнинг кўп асрлик даври эътибордан четда қолди», — дейилади Президент табригида.

Президент бу бўшлиқни мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейингина тўлдириш мумкинлиги пайдо бўлганлигини ҳам эслатди.

– Елбасы ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли дастурлар халқимизнинг тарихий онгини тиклашга катта ҳисса қўшди. Минг йиллик насл-насабимиз давом этди, миллий маънавиятимиз юксалди. Олтин Ўрда давридан қолган қимматбаҳо осори-атиқаларни дунёга намойиш этишимиз ва улардан туризмни ривожлантириш учун унумли фойдаланишимиз керак», — дейилади табрик мактубида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар