ҚР Президенти шимолий ҳудудларни газлаштиришни жадаллаштириш бўйича кўрсатма берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев газ саноатини ривожлантириш бўйича йиғилишда Қозоғистонни газлаштиришга алоҳида эътибор қаратди, деб ёзади Kazinform.

Мамлакатда газлаштириш даражаси 53 фоиздан ошди. Олти минтақа 90 фоиздан зиёд газ билан таъминланган.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари пойтахт, Қарағанди ва Ақмола вилоятларига газ етказиб бериш кечикаётганини таъкидлади.

- «Сариарқа» магистрал газ қувури 2019 йилда фойдаланишга топширилди. Бутун мамлакат учун умумий бўлган ушбу ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа экологик вазиятни ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. Ҳокимликларнинг бепарволиги сабабли уйларга газ етказиб бериш муддати кечиктирилмоқда. Шу боис, мен Ҳукуматга ушбу ҳудудларни аниқ санаси, кўрсаткичлари ва масъул шахсларини кўрсатган ҳолда газ билан таъминлаш режасини фаоллаштиришни топшираман, - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, мамлакатнинг шимолий ҳудудларини, хусусан, Ақмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларини тўлиқ газ билан таъминлаш масаласи алоҳида эътиборни талаб қилади.

Газ таъминоти минтақадаги корхоналарнинг жадал ривожланишига, бизнес ва турмуш сифатини оширишга ёрдам беради.

«Бу давлат аҳамиятига эга масала. Уни ҳал қилишнинг икки йўли мавжуд. Хусусан, «Сариарқа» магистрал газ қувурининг узайтирилиши ёки Россиянинг газ транспорт тизимига уланиши. Иккала ёндашув ҳам ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Ҳукумат, вилоят ҳокимлари билан биргаликда яқин келажакда танлов қилиши керак«, - деди Президент.


Сўнгги хабарлар