ҚР Президенти «Самруқ-Қазна» раҳбарини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Ахметжан Есимовни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президентга компаниялар гуруҳидаги мавжуд вазият ҳақида маълумот берилди. Ахметжан Есимовнинг сўзларига кўра, инқироз ва карантин даври бошланганидан бери «Самруқ-Қазна» компаниялар гуруҳига қарашли корхоналарда иш жойларининг қисқариши ва иш ҳақининг кечикишига йўл қўйилмаган.

Жамғарма ва компаниялар гуруҳининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича илгари кўрилган чора-тадбирлар ўтган йилларда тўпланган ташқи қарзни 8 миллиард долларга камайтириш имконини берди. Бу 1 трлн тенге миқдоридаги молиявий йўқотишларнинг олдини олишга имкон берди. Бундан ташқари, 1 миллиард долларлик капитал ва операцион харажатлар оптималлаштирилди.


Жамғарма Қасим-Жомарт Тоқаевнинг харидлар тизимлари орқали мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмаларини бажармоқда. Жорий йил бошидан буён «Самруқ-Қазна» компаниялар гуруҳи 250 мингга яқин одам ишлайдиган маҳаллий корхоналарга 9 мингта буюртма берган. Бундан ташқари, қозоғистонлик корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва янги саноат корхоналарини очиш дастури амалга оширилмоқда.

Ахметжан Есимов Қасим-Жомарт Тоқаевга хусусийлаштириш дастурининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.
Сўнгги хабарлар