ҚР Президенти «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «Самруқ-Қазна» жамғармасининг жорий йилнинг тўрт ойи давомидаги фаолияти якунлари ҳақида маълумот берилди.

Президентга жамғарманинг ишлаб чиқариш, молиявий кўрсаткичлари ва жорий йилдаги прогнозлари ҳақида маълумот берилди. Маълумотларга кўра, «Самруқ-Қазна» АЖ айни пайтда режалаштирилган натижаларга эришган.

Алмасадам Сатқалиев Президентга муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, йирик инфратузилма объектларини таъмирлаш, шунингдек, жамғарма портфел компанияларининг IPOга тайёрлиги тўғрисида ҳисобот берди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев «Самруқ-Қазна» АЖ фаолияти юзасидан бир қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар